send link to app

Meroj


4.4 ( 864 ratings )
Książki
Desenvolvedor: IQ Media
Darmowy

Сиз кўриб турган ушбу илмий оммабоп дастур ўз мавзусида ўзбек тилида яратилган илк дастурдир. Унда Сиз муқаддас Ислом динимизга доир энг муҳим, бирламчи маълумотлар билан танишасиз. У беш бўлимдан иборат:
1.Ислом.
2.Таҳорат.
3.Намоз.
4.Қирқ фарз.
5.Қирқ ҳадис.

«Ислом» бўлимида Сиз «Ислом асослари», «Иймон асослари», «Иймон турлари», «Иймон рукнлари» каби диндаги энг долзарб мавзулар билан танишасиз. Шунингдек, «Дин нима?» ва «Шариат нима?» деган саволларга энг тўғри ва ҳақиқий жавобларни топасиз. Мавзулар қисқа, лўнда ва замонавий услубда ёритилган бўлиб, уларни тақдим қилишда кенг омманинг фойдалана олиши эътиборда тутилган. Бу бўлимни Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид тайёрлади.

«Таҳорат» бўлимида димиздаги покликка доир масалалар ҳақида сўз кетади. Сиз унда хало одоблари, таҳорат ва унинг ҳукмлари, фарзу суннатлари, тартибу сифатлари ва бошқа жиҳатларини ўрганасиз.
«Намоз» бўлимида Исломнинг иккинчи рукни бўлган, иймондан кейинги энг муҳим амал ҳисобланган, мўминнинг МЕЪРОЖИ – намоз ибодатига доир аҳкомлар билан яқиндан танишасиз. Намозга ният қилишдан тортиб, уни адо этиб бўлгач қилинадиган дуоларгача – барча барчаси батафсил ва айни вақтда лўнда, тартибли равишда берилган.
Ушбу икки – «Таҳорат» ва «Намоз» бўлимлари Аброр Мухтор Алий қаламига мансуб.

Дастурнинг энг катта ютуқларидан бири – унда таҳорат ва намозга доир зикру дуолар овоз ёзуви орқали ўргатилган. Бу хизматни Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид тақдим этади.

Биздаги анъанавий диний таълимда қадимдан кенг ўргатиб келинган «Қирқ фарз»ни Аҳмад Муҳаммад Турсун ва Муҳаммад Шариф Жуманлар таълиф этган «Ислом дини» китобидан олинди.

Дастурдан Исломнинг иккинчи асоси бўлмиш ҳадиси шарифлардан қиқртаси ўрин олган. Бу ҳам Ислом анъаналиридан бири саналади. Бунинг учун ушбу мавзудаги энг мўътабар асар – имом Муҳйиддин Нававийнинг «Арбаъин» рисоласи танлаб олинди. Зеро бу асар Ислом асосларини ташкил этадиган ҳадислардан тузилган бўлиб, муаллиф ўзи таъкидлаганидек, ундаги ҳар бир ҳадис Исломнинг бир буюк қоидасини ўзида ифода этади. Бу бўлимни Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид тайёрлади.

Дастурдаги суратлар Муҳаммад Юсуфнинг меҳнат маҳсулидир.

Дастурдаги бош мавзу намоз ибодати бўлгани эътиборидан дастурни «МЕЪРОЖ» деб номланди. Унда бирор яхшилик топсангиз, Аллоҳдан, хато камчиликларни муаллифлардан деб билгайсиз. Дастур сиз азизларга маъқул келади деган умиддамиз.
Дустур бу борадаги илк уриниш бўлгани боис камчиликлардан холи бўлмаслиги табиий. Фикр мулоҳазаларингиз ва таклифларингиз бўлса, бажонидил қабул қиламиз ва келгуси ишларда уларни инобатга олишга ҳарaкат қиламиз.

Вассаламу алайкум ва роҳмутллоҳи ва барокатуҳ!